"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ҳамда Германиянинг "Textima Export Import" компанияси ўртасида имзоланган Ўзбекистонда тўқимачилик ускуналари "Технологлар мактаби" ташкил этиш юзасидан Келишувига мувофиқ, лойиҳа доирасида биринчи тақдимот семинари бўлиб ўтди.





Куни кеча TEXTIMA Export Import GmbH компанияси вакиллари Наманган тўқимачилик саноати институтига ташриф буюрди. Ташрифдан асосий мақсад, институти ҳузуридаги Тўқимачилик технопаркини замонавий ускуналар билан таъминлаш ва соҳа учун малакали кадрларни тайёрлашда ҳамкорлик қилиш ҳамда тажриба алмашишдан иборат. (https://t.me/uztsuz/11114)


#

Ташриф давомида институт раҳбарияти билан учрашув ўтказилди, ўқув жараёнлари, ишлаб чиқариш ва илмий лаборатория фаолияти билан танишилди